Саноат биотехнологияси микроорганизмлар асосида экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришда янада кучли муқобил сифатида рақобатлашишга интилади. Бироқ, бунда биологик жараёнларнинг харажатлари жиддий камчилик бўлиб, бу масалани ҳал қилишда янгича ёндашувлар ишлаб чиқилиши керак бўлади. Галофил микроорганизмлар бу муаммоларни бартараф қилишда уларнинг оғир муҳит шароитларида ҳам ўса олиши туфайли стерил бўлмаган ва узлуксиз биотехнологик жараёнларда қўллаш имкониятларини беради. Кўпгина тадқиқотлар асосида галофил микроорганизмлар ёрдамида турли хил маҳсулотлар, масалан, полигидроксиалканоатлар, эктоинлар, биосурфактантлар ва антиоксидантлар ишлаб чиқарилган ва арзон биотехнологик жараёнларнинг асоси сифатида фаол галофилларни яратиш ишлари олиб борилган.
Мақолада ҳар хил даражада шўрланган, бўз-ўтлоқи тупроқларнинг умумий физик хоссаларини яхшилашда галофит ўсимлик (ширинмия) дан фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини оширишда фитомелиорациянинг аҳамияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.